Коррупция — бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради. (Б

1994 йилнинг 31 декабрида чоп этилган “Finansial Times” газетаси 1995 йилни “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилинган. Бирлашган Миллатлар ташкилоти эса коррупцияга оид саводхонликни ташвиқот қилиш учун 9 декабрни “Коррупцияга қарши курашнинг” халқаро куни деб таъсис этди ва ушбу кун 2004 йилдан бошлаб нишонланиб келинади.

Коррупция ва жиноятчиликнинг хавфсизликка соладиган таҳдидлари мажмуаси, ҳали конвенция қабул қилингандан олти йил аввал (1997) дунёнинг ўнлаб мамлакатларида чоп этилган ва дунё хавфсизлиги назарияси ва амалиётига улкан ҳисса қўшган Биринчи Президентимиз, Буюк сиймо Ислом Каримовнинг фундаментал “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва кафолатлари” асарида кўрсатиб берилган.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.