Туркистонни ўрта асрчилик ва феодал қолоқчилик, хурофотлардан озод қилиш, Усули қадимни инкор этган холда, миллатни, халқни замонавий тараққиёт йўлига олиб чиқиш, Миллий давлат бунёд этиш, Конституцион,парламент ва президент идора усулидаги озод ва фаровон жамият қуриш, Туркий тилларга давлат тили мақомини бериш, Миллий қўшин тузиш.

Улар озодликка, мустақилликка қон тўкишларга олиб келувчи урушларсиз, халқ саводини чиқариш ва маърифатини кўтариш орқали қарамликнинг миллат тақдиридаги оқибатларини англатиш,

Миллий онгни ривожлантириш, миллий бирликни таъминлашнинг асосий омили эканлигини ва у тараққиёт омили эканлиги ғоясида, Ғояларни илгарисуриш ва ташвиқотдан ташқари ўз ҳисобларидан мактаб очиш,газета ва китоблар нашр қилиш ишларини олиб боришида намоёндир. Ҳисоб, ҳуқуқ, дин, араб ва форс тилларини билган

Макка, Мадина, Миср, Туркия, Петербург, Минск, Қозон, Уфа, Оренбург шаҳарларида бўлган. Миллат фарзандларини замонавий илм олиши учун тараққий топган мамлакатлардаги ўқув юртларига юборишкерак деган ғояни илгари сурган.

Мени севар ўртоқларим – маним сўзларимни қулоқларингизга олингизлар! Биз икки ойдан бери Бухоро шаҳрида банди бўлиб юриб, охир 10 кундан бери бу ерда (Қарши шаҳрида) бу золимларнинг қўлиға тушиб банди бўлдик. Жадид, кофир отини кўтардик. Сипоҳлар ичида тилчилик отини кўтардик. Бу ердан қутулмоғимиз гумон бўлди.

Ўртоқларим – Сиддиқий, Айний, Фитрат, Қурби ва Акобир Махдум ва ўғлонларим Вадуд Маҳмуд, Абдулқодир Шакурий – сизларга васият қиламан! Маориф йўлида ишлаттурғон муаллимларнинг бошини силангизлар! Маорифга ёрдам этингиз! Ўртадан нифоқни кўтарингиз! Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар! Ҳар иш қилсангиз жамият ила қилингизлар! Ҳаммага озодлик йўлини кўрсатингизлар! Биздек маориф қурбонларини йўқлангизлар! Бухоро тупроғига тезлик ила йўл бошлангизлар. Озодликни тезлик ила юзага чиқарингизлар!

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.