“Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор мажлисининг 12-сонли баёни 10-бандида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим муассасаларида тарих архитектура ва қурилиш бўйича дарс машғулотларини мавзуларга-мувофиқ равишда тегишли жойларда ўтказилишини таъминлаш тўғрисидаги Олий ва Ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 13 апрелдаги 340-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан дарс машғулотларини мавзуларга мувофиқ равишда музейлар, тарихий обидалар, театрлар, зиёратгоҳлар ва кадамжоларда жумладан, “Tashkent city” халқаро бизнес маркази лойиҳаси қурилиш мажмуаси, “Хумо арена” саройида ўтказилиши бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.