ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР КАФЕДРАСИ

ТТА Ижтимоий фанлар кафедраси дастлаб “Фалсафа кафедраси” номи билан 1957 йилда ташкил этилган. Кафедранинг номланишида кейинчалик ўзгаришлар содир бўлган: “Фалсафа ва мантиқ” (1991-1998 йилгача) “Фалсафа ва ҳуқуқ” (1998 йилдан 2005 йилгача) 2005 йилдан “Фалсафа ва Ўзбекистон тарихи” деб номланган. Тошкент тиббиёт академияси ташкил топгач, “1 – ижтимоий  фанлар кафедраси” 2014 йил 2 – сентябрдан эса “Ижтимоий фанлар кафедраси” деб номлана бошлади.

Кафедрага 1957 – 1975 йилларда доцент В.М. Шахмайкин, 1976 – 1980 йилларда профессор Г.П. Лем, 1980 – 1985 йилларда профессор М.А. Абдуллаев, 1985 – 1991 йилларда профессор Б.И. Исмоилов, 1991 – 1998 йилларда профессор У.М.Абилов, 1998-2016 йилларда профессор Д.Т.Норқулов мудирлик қилган. 2016 йил 2 сентябрдан  ҳозирги кунгача  кафедрага фалсафа фанлари доктори, доцент С.Д.Норқулов мудирлик қилиб келмоқда.

Кафедра профессор – ўқитувчилари “Мустақил-лик шароитида жамиятнинг маънавий – маданий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий янгиланиши муаммолари” умумий мавзусида илмий – тадқиқот ишларини олиб борадилар. Ушбу мавзу бўйича бир нечта  докторлик, номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган. 310 дан зиёд илмий ишлар чоп эттирилган, шулардан 8 монография, Ўзбекистон тарихи, Фалсафа, Мантиқ, Маънавият асослари, Диншунослик, Иқтисодиёт назарияси фанларидан 15 дан ортиқ ўқув қўлланмаларини чоп этди.

Кафедра аъзолари республика, шаҳар, туман, академия томонидан ташкил қилинадиган оммавий, маънавий – маърифий, жамоатчилик ишларида фаол қатнашиб келмоқдалар.

Кафедрада ҳозирги кунда жами 14 нафар профессор – ўқитувчилар, шулардан 3 нафар фан доктори, 3 нафар фан номзодлари фаолият кўрсатмоқда.


КАФЕДРА МУДИРЛАРИ

Фалсафа кафедраси мудири (1980-1985 йиллар),

фалсафа фанлари доктори, профессор Мирахмад Анар-қулович Абдуллаев 1938 йил Тошкент вилояти Янгийўл туманида туғилган. 1990 йил “Ривожланган социализм даврида қишлоқ мехнаткаш-ларининг маданий техник савиясини оширишнингни долзарб муаммола-ри” 09.00.11-ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган, профессор. 1980-1985 йиллар Тошкент тиббиёт институти “Фалсафа” кафедрасига раҳбарлик қилган. 2002 йил вафот этган.


Фалсафа кафедраси мудири (1985-1991 йиллар), фалсафа фанлари доктори, профессор Баман Исмаило-вич Исмаилов 1927 йилда туғилган. 1953 йил Москва Давлат Университетининг фалсафа факультетини тугат-ган. 1985-1991 йиллар Тошкент Тиббиёт Институти “Фалсафа” кафедраси мудири. 1969 йилда “Тил ва гносеологик образ” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2002 йил 13 сентябрда вафот этган.

 

 


Фалсафа ва мантиқ кафедраси мудири (1991-1998 йиллар) Фалсафа фанла-ри доктори, профессор Ўрол Муродович Абилов 1950 йил Самарқанд вилоятида туғил-ган. 1976-1991 йиллар Тош-кент Тиббиёт Институтида ўқитувчи, катта ўқитувчи, фалсафа кафедраси доценти, 1991 йилдан II Тошкент давлат тиббиёт институти Фалсафа кафедраси мудири, 1998 йилдан ҳозирги кунгача кафедра профессори.

 

 

 


Ижтимоий фанлар кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор Дўстмурот Тошпўлатович Норқулов 1952 йил Қашқадарё вилояти Касби туманида туғилган. 1998-2005 йиллар Тошкент Давлат 2-тиббиёт институти Фалсафа ва ҳуқуқ кафедраси мудири, 2005-2016 йиллар Тошкент тиббиёт академияси ижтимоий фанлар кафедраси мудири, 2016 йилдан ҳозирги кунгача кафедра профессори.