Жорий йилнинг 9 ноябр куни Тошкент тиббиёт академиясининг Ижтимоий фанлар кафедраси жамоаси томонидан “Замонамизнинг глобал муаммолари” ва “Демократия-инновацион ислохатлар асоси” мавзуларида талабалар конференцияси ташкил этилди. ОМХ факультетининг 1 ва 3 курс талабалари иштирок этган ушбу конференцияда хозирги даврнинг глобал муаммоларига: “Коррупцияга қарши кураш – давр талаби”, “Қонун устуворлиги – Фуқаролик жамиятининг асоси”, “Орол фожеаси”, “Халқаро терроризм муаммоси”, “Уруш ва тинчлик муаммоси” каби мавзуларга бағишланган Ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари рахбарлигида тайёрлаган турли мавзуларда маърузалар билан чиқиш қилинди.
Конференция сўнгида маъруза билан иштирок этган талабаларга махсус сертификат ва эсдалик совғалар тақдим этилди.