Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўли. Унда ютуқлар ҳам, машаққатлар, синовлар, қийинчиликлар ҳам бисёр. Кейинги беш йил мамлакатимиз ривожланиш босқичида мутлақо асосдаги ўзгаришлар юз бермоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев илгари сурган ғоя «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» бош шиоримиз, мақсад-муддаомизга айланган. Ўзбекистон раҳбарининг халқпарвар сиёсатини, самимияти, пок нияти, одамгарчилигини дунё тан олмоқда!
Халқни рози қилиш, одамлар оғирини енгил қилиш, муаммоларни жойларда – маҳаллалар, олис ҳудудлар, хонадонлар, қишлоқларда, оилада ўрганиш, уларни ҳал этиш устуворлик касб этмоқда. Ишлаб чиқариш, илм-фан, илғор инновацион технологиялар, тадбиркорлик ривожи авж олди. Маданият, санъат, маърифат ва маънавиятга, таълимга эътибор ҳар қачонгидан кучайди. Қўшнилар билан бегоналарча эмас, қадрдон, қардошларча муносабатда бўлмоқдамиз. Меҳрга, кўмакка, эътиборга муҳтожлар энди ўз дарду ташвишлари билан якка-ёлғиз эмас! Меҳрибонлик, Мурувват, Саховат уйларига ёруғлик, файз, ростмана эътибор ва ғамхўрлик кириб бормоқда.