ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР КАФЕДРАСИ
ТТА Ижтимоий фанлар кафедраси дастлаб “Фалсафа кафедраси” номи билан 1957 йилда ташкил этилган. Кафедранинг номланишида кейинчалик ўзгаришлар содир бўлган: “Фалсафа ва мантиқ” (1991-1998 йилгача) “Фалсафа ва ҳуқуқ” (1998 йилдан 2005 йилгача) 2005 йилдан “Фалсафа ва Ўзбекистон тарихи” деб номланган. Тошкент тиббиёт академияси ташкил топгач, “1 – ижтимоий фанлар кафедраси” 2014 йил 2 – сентябрдан эса “Ижтимоий фанлар кафедраси” деб номлана бошлади.
Кафедрага 1957 – 1975 йилларда доцент В.М. Шахмайкин, 1976 – 1980 йилларда профессор Г.П. Лем, 1980 – 1985 йилларда профессор М.А. Абдуллаев, 1985 – 1991 йилларда профессор Б.И. Исмоилов, 1991 – 1998 йилларда профессор У.М.Абилов, 1998-2016 йилларда профессор Д.Т.Норқулов мудирлик қилган. 2016 йил 2 сентябрдан ҳозирги кунгача кафедрага фалсафа фанлари доктори, доцент С.Д.Норқулов мудирлик қилиб келмоқда.
Кафедра профессор – ўқитувчилари “Мустақил-лик шароитида жамиятнинг маънавий – маданий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий янгиланиши муаммолари” умумий мавзусида илмий – тадқиқот ишларини олиб борадилар. Ушбу мавзу бўйича бир нечта докторлик, номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган. 310 дан зиёд илмий ишлар чоп эттирилган, шулардан 8 монография, Ўзбекистон тарихи, Фалсафа, Мантиқ, Маънавият асослари, Диншунослик, Иқтисодиёт назарияси фанларидан 15 дан ортиқ ўқув қўлланмаларини чоп этди.
Кафедра аъзолари республика, шаҳар, туман, академия томонидан ташкил қилинадиган оммавий, маънавий – маърифий, жамоатчилик ишларида фаол қатнашиб келмоқдалар.
Кафедрада ҳозирги кунда жами 14 нафар профессор – ўқитувчилар, шулардан 3 нафар фан доктори, 3 нафар фан номзодлари фаолият кўрсатмоқда.
КАФЕДРА МУДИРЛАРИ

фалсафа фанлари доктори, профессор Мирахмад Анар-қулович Абдуллаев 1938 йил Тошкент вилояти Янгийўл туманида туғилган. 1990 йил “Ривожланган социализм даврида қишлоқ мехнаткаш-ларининг маданий техник савиясини оширишнингни долзарб муаммола-ри” 09.00.11-ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган, профессор. 1980-1985 йиллар Тошкент тиббиёт институти “Фалсафа” кафедрасига раҳбарлик қилган. 2002 йил вафот этган.







