Айни дамларда бутун дунёда байрам шукуҳи кезиб юрибди. Барча учун синовли йил ортда қолиб, янги 2021 йил кириб келмоқда. Шу файзли паллада ҳар бир инсон эзгу умидлар билан ўз олдига катта мақсадлар қўяди, дўсту қардошларига ҳам яхшиликлар тилайди.
Янги йил байрами муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда.
Уларда жорий йилги хатар ва қийинчиликларга қарамай, мамлакатимиз билан ҳамкорлик изчил ривожлангани таъкидланиб, келгусида ўзаро муносабатлар янада мустаҳкамланишига ишонч билдирилган.
Давлатимиз раҳбарига сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, эзгу ниятлар изҳор этилган.
Жумладан, ўз табрикларини қуйидагилар юбордилар:
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин;
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин;
Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп;
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;
Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель;
Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев;
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;
Қирғизистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчиси Талант Мамитов;
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко;
Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян;
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани;
Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин;
Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний;
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён;
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
Қувайт Давлати Амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Дания Қироличаси Маргрете II;
Норвегия Қироли Харалд V;
Венгрия Президенти Янош Адер;
Польша Республикаси Президенти Анжей Дуда;
Латвия Республикаси Президенти Эгилс Левитс;
Ирландия Республикаси Президенти Майкл Хиггинс;
Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Ёқуб;
Мўғулистон Президенти Халтмаагийн Баттулға;
Янги Зеландия Генерал-губернатори Петси Редди;
Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко;
Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин;
Хитой Халқ Республикаси Раисининг ўринбосари Ван Цишань;
Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кецян;
Япония парламентининг Маслаҳатчилар палатаси президенти Акико Санто;
Сингапур Республикаси Бош вазири Ли Сянь Лун;
Венгрия Бош вазири Виктор Орбан;
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир Норов;
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев;
Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО) Бош котиби Йенс Столтенберг;
Европа Марказий банки президенти Кристин Лагард;
Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурия;
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Бағдат Амреев.
Қутловлар келиши давом этмоқда.