2019 йил 26 июнь куни соат 1700 да ТТА 5 ТТЖ фаоллар залида Ижитмоий фанлар кафедраси жамоаси Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус бўйича “Бешта муҳим ташаббус – буюк келажак пойдевори” номли мавзуда талабалар билан давра суҳбати ташкил қилинди.
Тадбирда Ижтимоий фанлар кафедраси мудири С.Д. Норқулов очиб берди ва 5 та муҳим ташаббус бўйича Тошкент тиббиёт академиясида олиб борилаётган ишлар ҳақида талабаларга маълумотлар бериб ўтди. Ундан ташқари талабаларга Ижтимоий фанлар кафедраси доценти Алимова С.Ғ. Ижтимоий фанлар ўқитувчилари Утаев Ғ.Ғ., Махмудов Л.Ю. ва Рузиев Б.У. лар Мамлакатимизда вазирликлар, жумладан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлигига қарашли давлат муассасалари ва кенг жамоатчилик орасида 5 та муҳим ташаббус ҳақида олиб борилаётган ташаббуслар ҳақида кўплаб мисолларни келтириб ўтишди.